• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 февраля 2022

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар учун иккинчи самолёт юборилди

Биринчи махсус рейс Польшага етиб келди. Ҳозирда 241 нафар Ўзбекистон фуқароси бортда.

635
0

Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Тошкентдан Польшага иккинчи махсус самолёт учди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Самолёт Тошкент вақти билан 21:00 атрофида Польшага етиб келиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълумотларига кўра, фуқароларни Львов шаҳридан “Катовице” назорат-ўтказиш пунктигача етказишни тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари ўз ватанларига уюшқоқлик билан жўнаб кетиш учун Украинанинг Львов шаҳрида қолишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Катовице (Польша) аэропортига Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун биринчи махсус рейс жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

635
0