• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 марта 2022

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ Ўзбекистонда $102,5 миллионлик қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Лойиҳа перинатал хизматлар сифатини ошириш, оналар ва болаларнинг овқатланишини яхшилаш, ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш каби тўрт йўналиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

539
0

ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда 102,5 миллион долларлик қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Бу бўйича келишувга эришилди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа тўрт асосий йўналишдан иборат.

Дастлабки йўналиш мамлакатда перинатал хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилаш билан боғлиқ долзарб вазифаларга қаратилган.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга ихтисослашган тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, даволаш муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, кам вазнли чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолишдек муҳим чора-тадбирлар шулар жумласидан.

Иккинчи йўналиш миллий календарга киритилган вакциналар билан болаларни эмлаш, мавжуд санитар пунктларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, у орқали мамлакатда иммунизация жараёнларини такомиллаштириш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасидаги қатор умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена ҳолати ҳамда ўқувчиларнинг саломатлиги учун муҳим бўлган сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган йирик лойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, болаларда йод етишмовчилиги, камқонликнинг олдини олиш сингари қатор масалалар ечими ҳам кўзда тутилган.

Учинчи йўналиш оналар ва болаларнинг овқатланишини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат. Улар орасида 6-23 ойлик болалар ва 35 ёшгача бўлган хотин-қизларни темир ҳамда фоли кислотаси билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида овқатланиш стандартларини ишлаб чиқиш каби долзарб вазифалар ҳам бор.

Сўнгги йўналиш ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишни назарда тутади. Бунинг доирасида мактаб ўқувчилари саломатлиги билан боғлиқ миллий стратегия ишлаб чиқиш, шу ёшдаги ўғил-қизларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимлари учун ўқув дастурлари тайёрлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи платформа яратиш каби лойиҳалар рўёбга чиқарилади.

Умуман, икки томонлама имзоланган “Йўл харитаси” ижроси юртимизда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, шу йўналишда фаолият юритувчи тиббиёт ходимларининг билим ва тажрибасини янада оширишга хизмат қилади.

539
0