Тошкент халқаро аэропортида 286 900 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу валюта маблағлари норин, кабоб, пахлава каби егуликлар орасига яширилган.
Маълумот учун, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.