• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 марта 2022

"Вакцина олганларга 750 минг сўм берилади": ССВнинг сохта веб-сайти яратилди

Вазирлик мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

691
0
Screenshot

Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул берилиши ҳақида маълумотга эга бўлган веб-сайт яратилди.

Сайт саҳифаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланган ва унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Юқорида келтирилган ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

“Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби "фейк" хабарларга ишонмасликларини, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда Telegram'даги t.me/ssvuz, t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Унутманг, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.

691
0