• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 2022

Ўзбек пахтаси тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи бўлди — Халқаро меҳнат ташкилоти

Ўзбекистонда 2021 йилги пахта йиғим-теримида қатнашганларнинг 99 фоизи ихтиёрий равишда меҳнат қилди. Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримидаги мажбурий меҳнат бўйича ҳисоб-китобларини эълон қилди.

654
0
UzNews.uz

Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатидан холи бўлди. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотлари маълумот берди.

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, 7 йил аввал Ўзбекистонда пахта соҳасини ислоҳ қилиш жараёни бошланганидан буён икки миллионга яқин ўсмир болалар меҳнатидан, яна ярим миллион катталар мажбурий меҳнатдан озод қилинган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилги пахта йиғим-теримида қатнашганларнинг 99 фоизи ихтиёрий равишда меҳнат қилган. Барча ҳудудларда мажбурий меҳнат ҳолатлари кам ёки умуман кузатилмаган.

Респондентларнинг қарийб 0,47 фоизи маҳалла вакиллари томонидан ижтимоий нафақалар билан боғлиқ бевосита ёки сезилган таҳдидлар ҳақида хабар берган. Шунингдек, уларнинг яна 0,12 фоизи иш берувчилар томонидан иш ёки иш ҳақини йўқотиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ёки сезилган таҳдидлар ҳақида хабар беришди.

Сўровда қатнашган пахта теримчиларининг аксарияти 2020 йилдан бошлаб меҳнат шароитлари яхшиланганини маълум қилишган. Фақат 5 фоизи шароитлар (транспорт, озиқ-овқат, сувдан фойдаланиш, гигиена ва бошқа қулайликлар) аввалги йилга қараганда ёмонроқ эканлигини айтган.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар саккизинчи киши пахта теримида қатнашган. Шу билан бирга, теримчиларнинг 62 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, уларнинг мутлақ кўпчилигини қишлоқ фуқаролари ташкил этди.

654
0