• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 марта 2022

2021 йилда Ўзбекистон миллий интернет сегментида 1,3 миллиондан ортиқ киберҳужум аниқланди

Хавфсизлик ҳодисаси сабаб давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг веб-сайтлари қарийб 17,5 минг соат вақт тўхтаб қолган. Киберхавфсизлик маркази миллий интернет сегментида таҳдидлар, заифлик ва яна бир қанча маълумотларни очиқлади.

632
0
UzNews.uz

Киберхавфсизлик маркази “Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш” бўйича 2021 йил учун ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда келтирилишича, 2021 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг “.uz” миллий сегментида 100 015 та домен рўйхатга олинган бўлиб, улардан 38 000 тага яқини фаол. Фаол доменлардан фақат 14 014 таси хавфсиз, яъни “SSL” хавфсизлик сертификатига эга.

Марказ томонидан 2021 йилда миллий сегментдан 17 миллиондан ортиқ зарарли ва шубҳали тармоқ фаолликлар бўйича ҳолатлар аниқланган. Ушбу фаолликларнинг кўпгина қисми, яъни 76 фоизи бот-тармоқ иштирокчиларидан иборат. Зарарли ва шубҳали тармоқ фаолликларни асосий сони миллий операторлар ва провайдерларнинг фойдаланувчилари томонидан келиб чиққан.

Шунингдек, марказнинг веб-иловаларни ҳимоя қилиш тизими ёрдамида интернет тармоғининг миллий сегментидаги веб-сайтларга қилинган 1,3 миллиондан ортиқ киберҳужумлар аниқланган ва бартараф этилган.

Энг кўп киберҳужум Ўзбекистон, Россия, Германия, Буюк Британия ва АҚШ ҳудудидан амалга оширилган.

Қайд этилишича, давлат органлари веб-сайтларининг хавфсиз ишлаши доирасида (ҳодисалар ва инцидентларнинг кеча-ю кундуз мониторингида) 2021 йилда 636 та хавфсизлик ҳодисаси аниқланган. Бу давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг веб-сайтлари қарийб 1 миллион 48 минг 216 дақиқа иш фаолиятида бўлмаганлик (тўхтаб туриш) вақтини ташкил этади.

“Uz” домен зонаси веб-сайтларига нисбатан содир этилган киберхавфсизлик инцидентлари мониторинги натижасида 444 та инцидент қайд этилган бўлиб, улардан энг кўпини рухсатсиз контентни юклаб олиш – 341 тани ва асосий саҳифага рухсатсиз ўзгартиришлар киритиш (Deface) – 89 тани ташкил этган.

Киберхавфсизлик ҳодисаларини текшириш натижаларига кўра, хакерлик ҳужумлари муваффақиятли амалга оширилганининг асосий сабаблари ва усуллари қуйидагилардан иборат деб топилган:

— веб-иловаларда заифликларнинг мавжудлиги, хусусан, уларнинг ўз вақтида янгиланмагани (72%),

— заиф пароллардан фойдаланиш (25%) ва бошқалар.

Шу билан бир қаторда, 97% ҳолатда ноқонуний фаоллик манбалари хорижий мамлакатларнинг манзил майдонлари экани аниқланди.

632
0