• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 3 марта 2022

Ўзбекистонда шамол 30 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет мамлакатга нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келишидан огоҳлантирди.

1243
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

4-5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

2022 йил 5 март кунига шамол тезлиги тарқалиши харитаси
1243
0