Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Риштон тумани “Зоҳидон” МФЙ Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёл ва унинг икки нафар қизи яшаш хонадонидан чиқиб кетган.
Шу куни кичик қизи Х.Ш.нинг жонсиз танаси Боғдод тумани "Ирғоли" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган Катта Фарғона каналидан топилган.
22 февраль кунидан буён Фарғона вилояти ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Риштон туманидан оқиб ўтувчи катта Фарғона каналида Ўзбекистон туманининг “Нурсўх” қишлоғигача бўлган масофада сувда она ва болани қидириш ишлари олиб борилмоқда.