• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 7 марта 2022

Ўзбекистонликларни янги ҳафтада ёмғирли об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган ҳаво ҳарорати ҳақида маълумот берди.

706
0
UzNews.uz

Бугун, 7 март куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража ташкил этади.

Кейинчалик, иш ҳафтасининг охиригача, Эрондан ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудудлари бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат 10 мартда республика ҳудудларининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу ҳафтанинг қолган кунларида республиканинг барча вилоятлари бўйича турли жадалликдаги ёмғирлар танаффус билан ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир камроқ ёғади ва ёғингарчилик орасидаги танаффус узоқ бўлади.

10-11 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати +11...+16 даража атрофида бўлади. Иккинчи ярмида эса ҳарорат +18...+21 даражагача кўтарилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида ёғади ва қор кўчкиси хавфини яратади.

12-13 март, дам олиш кунларида ҳам ёмғирли об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради.

706
0