• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 марта 2022

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси деярли 10 фоиз — Меҳнат вазирлиги

Мамлакатда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони қарийб 1,5 млн кишини ташкил қилмоқда. Меҳнат ресурслари сони эса деярли 19,5 млн киши.

699
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган бўлса, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,2 фоизга ортди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19 345,0 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 202,6 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 538,9 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 фоизга (299,3 минг кишига) ошган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 196,3 минг кишини ташкил қилиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 6,3 фоизга ёки 314,8 минг кишига ошгани кузатилди.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 441,8 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,6 фоизни ташкил этди. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 15,1 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса - 13,3 фоиз бўлди.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 364,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ёки 19,8 минг кишига ортиши кузатилди.

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 879,5 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

699
0