• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2022

Ўзбекистонда исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкин — ҳукумат қарори

Эндиликда автомобилнинг босиб ўтган масофаси, ЙТҲ содир этилганлиги, гаровга қўйилганлик ҳолати каби қатор маълумотларни олиш мумкин бўлди.

898
0
Иллюстрация

Ҳукумат қарори билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан “Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.

Шунингдек, автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

Белгиланишича, “Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

— автотранспортнинг агрегат маълумотлари;

— босиб ўтган масофаси;

— шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);

— йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;

— қоидабузарликлар ҳолати;

— гаровга қўйилганлик ҳолати;

— тақиқ борлиги ёки йўқлиги;

— божхона расмийлаштирувига оид маълумот;

— лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали). Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.

898
0