Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, хорижга чиқиб кетаётган шахснинг юклари орасидаги тамаки қутиларида божхона ходимларига маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 465 миллион сўм эквивалентидаги нақд хорижий валюталар яъни 27 300 АҚШ доллари ва 1 млн 800 минг Россия рубли борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.