• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 марта 2022

Тошкентда терговчи $1 000, профилактика инспектори $300 пора билан қўлга тушди

Терговчи жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмасликни, профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этган аёлга ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилган.

712
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига пул талаб қилган терговчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент шаҳар ИИББ шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказган.

5 март куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига талаб қилинган 5 000 АҚШ долларидан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

8 март куни эса Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этган аёлга ҳолатини расмийлаштирмаслик эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 6 март куни 200 АҚШ долларини қўлга киритган ва қолган 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳар иккала ҳолат бўйича ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

712
0