• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 10 марта 2022

Навоийда радиоактив моддани $50 мингга сотмоқчи бўлган икки шахс ушланди

250 гр радиоактив материални пулламоқчи бўлганларга жиноят иши қўзғатилди.

764
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 5 март куни Навбаҳор тумани Қалқонота маҳалласида жойлашган "Шукрона" тўйхонаси олдида икки нафар шахс 1 дона шиша идишга жойлаштирилган “Radiy Rа 226 02 5" ёзувли 250 гр радиоактив материални махсус харидорга 50 000 АҚШ долларига сотаётган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 252-моддаси (Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар белгиланган тартибида ушланганлар.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

764
0