• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 10 марта 2022

Ўзгидромет ўзбекистонликларни кучли ёмғирли кунлар кутаётганидан огоҳлантирди

16 мартгача қатор вилоятларда кучли ёмғир ёғиб, шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

766
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 10-16 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-16 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

10-16 мартда республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда. Жумладан:

  • 10 март ва 13-16 мартда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17-22 м/с гача;
  • 11-12 март ва 15-16 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
12 март кунига ёғингарчилик миқдори тарқалиши харитаси
766
0