Саудия Арабистони Подшоҳлиги Авиация Бошқармаси “GACA” мамлакатга келувчи йўловчилар учун “Covid-19” билан боғлиқ баъзи чекловларга ўзгартириш киритди.
Қайд этилишича, коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.
“Умра-2022” мавсумида Саудия Арабистонига сафар қилаётган зиёратчилар учун сафардан олдин олинадиган ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди.
Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши қуйидаги вакциналарнинг бири билан эмланган бўлиши талаб этилади:
• Pfizer/BioNTech;
• Oxford-AstraZeneca;
• Moderna;
• Johnson & Johnson.