• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 13 марта 2022

Тошкентда сохта $5 мингни 32 млн сўмга сотаётганлар ушланди

50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларни пулламоқчи бўлган икки шахсга жиноят иши қўзғатилди.

734
0
Прокуратура департаменти

Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар берди.

Ш.Қ. ва Д.Т.лар қалбаки купюраларни ўтказиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, жами 50 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини фуқаро Н.га 32 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

734
0