Самарқандда фуқароларни алдов йўли билан Мексика орқали АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари фаолиятига чек қўйилди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Р.О. ва 1979 йилда туғилган С.Р. лар маҳаллий фуқарони 32 минг АҚШ доллари эвазига Мексика давлатининг айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.