Мирзабеков Ойбек Алибекович Самарқанд вилоятт ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ойбек Алибекович 1980 йилда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган бўлиб, ушбу тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, ҳокимнинг аввалги ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Ходжаев Ойбек Эркинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.