• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 марта 2022

Қийноққа солиш деган иллат кун тартибимиздан чиқиб кетиши керак – Танзила Нарбаева

Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар қопланади.

843
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Нарбаева фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қонун дастлаб Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида кўриб чиқилган. Қонун кичкина бўлгани билан унинг аҳамияти ниҳоятда катта.

Гап инсон ҳуқуқлари, унинг қадри ҳақида кетмоқда ва табиийки, бунда Қонуннинг заруратини ортиқча изоҳлашга хожат йўқ. Қийноққа солиш деган иллат умуман кун тартибимиздан чиқиб кетиши керак. Мазкур Қонун шунга хизмат қилади”, - деди Сенат Раиси.

843
0