Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 18 март куни Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ҳаво массаси кириб келди, республика ҳудудининг катта қисмида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, шамол тезлиги 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +4...+7 даражадан юқори бўлмайди.
Шанба, 19 март куни фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик (асосан қор кўринишида) сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 даражагача пасаяди, кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.
Якшанба, 20 март куни республиканинг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда бироз қор кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 даражани, кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.
18-19 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.