• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 марта 2022

ДХХ ходимлари томонидан қатор вилоятларда 10 дан ортиқ гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди

Гумонланувчиларнинг уйларини кўздан кечириш чоғида жами 12 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, кучли таъсир этувчи воситалар ҳам топилди.

762
0
Видеодан кадр

Тожикистонлик шахс 5 кг. 817 гр бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини Ўзбек-Тожик давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида хуфиёна жойга яширган вақтида ДХХ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бошқа бир ҳолатда, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи 1993 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан, Марғилон шаҳрида яшовчи 1985 ва 1990 йилда таваллуд топган икки фуқаро Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига боришади ва муқаддам тожикистонлик наркокурьер томонидан контрабанда йўли билан ўтказилиб хуфиёна жойга яшириб кетилган 2 кг. 678 гр гашиш моддасини олиб, ортларига қайтишади. Улар бошқарувидаги автомашина тўхтатилди ва наркокурьерлар қўлга олинди. Шунингдек, ушбу гиёҳвандлик моддаси буюртмачиси ҳам ушланди.

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс, 1 кг. 883 гр опий гиёҳвандлик моддасини Самарқанд вилояти Тайлоқ туманига олиб келиб, 1980 йилда туғилган шахсга сотаётган вақтда уларнинг иккиси ҳам ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Шунингдек, ушбу гиёҳвандлик моддасининг эгаси 1985 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Бек Барака савдо мажмуаси ёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 926 гр опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, 1993 йилда туғилган унинг акасидан 369 гр опий гиёҳвандлик моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинди. Суриштирув натижасида, ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли орқали Тошкент вилоятига ўтказилганлиги маълум бўлди.

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда сурхондарёлик 1985 ва 1987 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятни содир этганлиги учун судланган икки фуқаро, 514 гр опий моддасини Денов туманидан Косон туманига олиб кетаётган вақтда ушланди.

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Хўжаобод туманида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс, 3 380 дона Лирика ва 895 дона Тропикамид психотроп дори воситасини 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қўқон шаҳрида қайд этилган ҳолатда 1987 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйида 1 160 дона Селофен, 60 дона Тропикамид, шунингдек унинг жиноий шериги 1985 йилда туғилган шахсга тегишли Nexia автомашинасида 2 240 дона Регапен ва 100 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланиб ўрнатилган тартибда олиб қўйилди.

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро, Қирғизистондан Наманган вилоятига ўтказилган 1 218 дона Лирика ва 898 дона Тропикамид психотроп дори воситаларини олиб келаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

762
0