• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 марта 2022

Президент фармони билан 75 нафар маҳкум афв этилди

Афв этилганлар орасида чет эл фуқаролари, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар, ногиронлар ва аёллар бор.

778
0
Олий суд

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 75 нафар шахс афв этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хабарга кўра, афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 16 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 17 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини ногиронлар ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

778
0