• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 марта 2022

Блогер "Асалҳоней"ни ўлдиришда гумон қилинган шахс ушланди

UzNews.uz сўровига асосан Бош прокуратура гумонланувчи тўғрисида маълумот берди.

2608
0
Instagram

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "Асалҳоней"ни ўлдирган шахс қўлга олингани ва қотиллик ҳолати ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, гумонланувчи марҳумани бир неча давомида кузатган. Шундан сўнг, у ошхона пичоғи билан Асал Хўжаевани пичоқлаб ўлдирган.

Гумонланувчи 19 март куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги ўзининг яшаш уйи олдида ушланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича,  Асал Хўжаеванинг ўлдирилиши иши доирасида бир шахс (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) гумонланувчи сифатида жалб этилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни "Асалҳоней" номи билан танилган Асал Хўжаева Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

2608
0