• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 марта 2022

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи марказ очилди

Марказнинг асосий мақсади ногирон бўлган фуқароларнинг саёҳат қилиши учун кўмаклашиш, хайрия тадбирларини ўтказиш кабилардан иборат.

655
0
uzbektourism.uz

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Бу ҳақда Туризм ва маъданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Марказнинг асосий мақсади ногирон ватандошлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирларини ўтказишдан иборат.

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• Инклюзив туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

• Ногиронларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратишга кўмаклашиш;

• Ижтимоий туризм соҳасида давлат дастурлари, ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

• Туристик объектларда имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш;

• Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистонда қулай туристик йўналишларни ривожлантириш;

• Вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда хайрия тадбирларини ташкил этиш

Маълумот учун, ушбу марказ "Тошкент – 24" уйидаги "Наврўз" этнопаркида жойлашган.

2022 йил давомида "Саёҳат барча учун" лойиҳаси доирасида 200 кишининг Самарқанд шаҳрига саёҳатларини ташкил этиш режалаштирилган. Туристлар учун сарфланадиган харажатларнинг 50 фоизи грант маблағлари, 50 фоизи эса хайрия маблағлари ҳисобидан қопланиши тахмин қилинмоқда.

655
0