• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 2022

Тошкентда сохта "Адлия катта маслаҳатчиси" ушланди — видео

Қўлга олинган шахс автомашинада кўплаб қоидабузарликлар содир этиб келган. Шунингдек, бош прокурорнинг сохта имзоси ва муҳри туширилган хизмат гувоҳномасини ясаттириб, ЙПХ ходимларига ўзини прокурор, дея таништирган.

896
0
Видеодан кадр

1982 йилда Андижонда туғилган фуқаро Бош прокуратуранинг сохта хизмат гувоҳномаси билан турли жойларда фирибгарлик қилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Аниқланишича, мазкур фуқаро Бектемир туманида Malibu-2'да ҳаракатланиб, светофорнинг қизил чироғига тўхтамай йўлда давом этган.

Уни тўхтатган ЙПХ ходимларига ўзини "юқорида" ишлашини айтиб, сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳамда ходим билан қўпол муомалада бўлган.

Шундан сўнг, унинг устидан суриштирув ишлари олиб борилган.

Натижада, ўзини Бош прокуратура ИИОда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, Адлия катта маслаҳатчиси, деб таништириб келган ушбу фуқарога унинг таниши 2021 йилнинг июнь ойида бош прокурорнинг имзоси ва муҳрини сохталаштириб, сохта хизмат гувоҳномасини ясаб бергани маълум бўлди.

"Умар исмли шахс билан танишиб қолдим. У Москвада ҳужжатлар билан шуғулланишини айтди. Кейин, мен унга орган ходимларига тегишли бўлган ҳужжат тайёрлаб беришини сўрадим. У 3 кунда прокуратуранинг сохта ҳужжатини тайёрлаб берди. Бу ҳужжатдан мен асосан ЙПХ ходимларига кўрсатиш учун фойдаландим", - дейди қўлга олинган шахс.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми "б" банди ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

896
0