• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 марта 2022

Наманганда "Калашников" автоматини сотмоқчи бўлган рецидивист-қотил ушланди

ДХХ Қирғизистондан қурол олиб ўтиб, уни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олди.

2120
0
ЎзА

Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.О. Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманига бориб, жиноий алоқасидан 1 дона "АКС-74" жанговар ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни олади ҳамда контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказади.

Шундан сўнг, мазкур қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Аниқланишича, қўлга олинган шахс аввал ЖКнинг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган.

2120
0