• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 28 марта 2022

ЕТТБ Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни бошқаришни яхшилаш учун 120 миллион доллар ажратади

Бу маблағ Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда янги санитария полигонлари, чиқиндиларни кўчириш шохобчалари қуриш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилади.

881
0
yuz.uz

ЕТТБ Ғарбий Ўзбекистондаги минтақавий коммунал компанияларга 120 млн, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни яхшилаш учун 50 миллион ва 70 миллион доллар кредит ажратилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Хоразм ва Қорақалпоғистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш учун масъул бўлган "Тоза Ҳудуд" ҳудудий коммунал хўжалиги корхоналарига 120 миллион AҚШ долларигача бўлган узоқ муддатли суверен кредитлар бериш орқали Ўзбекистоннинг ғарбий минтақасидаги устувор экологик муаммоларни ҳал қилмоқда.

Молиявий пакет Хоразм вилоятида зарур инфратузилмани модернизация қилиш учун 50 миллион AҚШ доллари ва Қорақалпоғистонда шу каби мақсадлар учун 70 миллион AҚШ доллари миқдоридаги кредитдан иборат.

Бу Ўзбекистоннинг Париж келишувига мувофиқ иқтисодиётни карбонсизлантириш бўйича саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича миллий стратегияни қўллаб-қувватлайди. Бу стратегия аҳолининг ярмидан камроғи замонавий маиший чиқиндиларни қайта ишлаш хизматларидан фойдаланаётган Ўзбекистон учун устувор йўналишлардан биридир.

Хоразм ва Қорақалпоғистондаги мавжуд чиқиндихоналарнинг бирортасини санитария деб бўлмайди. Уларда асосий ҳимоя ёки махсус хизмат кўрсатиш ускуналари мавжуд эмас ва шунинг учун атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

1 миллион 700 минг аҳолига эга Хоразм вилоятида йилига 280 минг тоннага яқин қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Вилоят аҳолисининг 67 фоизи истиқомат қилувчи қишлоқ жойларда атиги 10 фоиз аҳоли чиқиндиларни қайта ишлаш хизматларидан фойдаланади.

50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит чиқиндиларни саралаш ва компостлаш қурилмалари билан жиҳозланган интеграциялашган механик ва биологик тозалаш иншоотларига эга бўлган, Европа Иттифоқи талабларига жавоб берадиган иккита санитария полигонини қуришни молиялаштиришга мўлжалланган. Шунингдек, у олтита чиқинди ташиш станциясини қуриш ва полигонни бошқариш учун махсус автомашиналар ва ускуналар харид қилишга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон Ўзбекистон ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғини эгаллайди ва унинг қарийб 2 миллион аҳолиси йилига 187 минг тоннага яқин қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил қилади. Вилоят аҳолисининг ярми қишлоқларда истиқомат қилади, уларнинг фақат учдан бир қисми чиқинди чиқариш хизматлари билан қамраб олинган.

70 миллион AҚШ доллари миқдоридаги кредит Европа Иттифоқи талабларига жавоб берадиган янги санитария полигонини қураилди ва учта мавжуд полигонни модернизация қилишга ёрдам беради. Шунингдек, интеграциялашган механик ва биологик тозалаш иншоотлари билан жиҳозланади. ЕТТБ шунингдек, Қорақалпоғистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ўтказиш пунктларининг ҳудудий тармоғини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган ускуналар сотиб олишга ёрдам беради.

Ушбу кредитлар ҳисобидан ҳар бир ҳудудий коммунал корхона қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришнинг ҳудудий комплекс тизимини яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва юқори экологик стандартларни жорий этиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши чиқиндихонадан ифлосланиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ва атроф-муҳитга катта фойда келтиради.

Банк кредитлари, шунингдек, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини яхшилаш учун ўқув дастурларини қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистонда 108 та лойиҳага 2,93 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган.

881
0