• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 марта 2022

Сурхондарёдаги "Айритом" чегара божхона постида картошка қиёфасига киргизилган 154 кг "гашиш" аниқланди

Юк автомашинасига ортилган 533 қопдан 38 тасига 1305 дона картошка шаклидаги гиёҳвандлик воситалари "Дўстлик" чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиши керак бўлган.

1288
0
Божхона хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини фош қилди, дея хабар берди давлат божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев. 

Аниқланишича, "Айритом" чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк машинаси мамлакатдада транзит тарзида ҳаракатланиб, Андижондаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган. Ҳужжатларга кўра, унга 533 қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган.

Ўрнатилган тартибда ушбу транспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, автомашинадаги картошка солинган 533 та қопнинг 38 тасига 1305 дона картошка шаклидаги ўрамлар, гиёҳвандлик воситалари жойлангани маълум бўлди.

Мазкур ўрамлардаги "гашиш" гиёҳвандлик воситасининг умумий оғирлиги 154 кг. 90 гр.ни ташкил қилди.

Ҳар бир ўрамга полиэтилен, нусха кўчиришда фойдаланиладиган қора қоғоз ва герметик скотч ёрдамида ишлов берилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

1288
0