Самарқандда номаълум эркак 7 ёшли қизни кузатиб, уятсиз ҳаракатлар қилгани ва отаси келиб қолган қочиб кетгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ушбу ҳолат юзасидан бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Жорий йилнинг 28 март куни Самарқанд шаҳар Б.Йўли кўчаси 69-уй 18 хонадонда яшовчи 1985 йил туғилган шахс Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 27 март куни соат тахминан 16:30 атрофида вояга етмаган 2015 йилда туғилган қизини яшаш уйидан пастга тушаётган вақтида кириш йўлаги эшиги ёнида номаълум шахс уятсиз ҳаракатлар қилиб турганлигини кўрганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Гумонланувчи: ёши тахминан 40-45 ёшларда рус миллатига мансуб, бўйи тахминан, 165-170 см, эгнида қора рангли ўнг қўлида оқ ёзувли спорт кийими, юзида тиббий ниқоб бўлган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.