• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 марта 2022

Ҳароратнинг +33 даражагача кўтарилиши ва асосан қуруқ об-ҳаво: апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

984
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда апрель ойида одатда момақалдироқ ва шиддатли шамоллар билан ёғадиган ёмғирлар тез-тез кузатилади.

Республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади, тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9-13 кунгача кўпаяди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат +17…+22 даражадан +23…+28 даражагача, жанубда баъзи жойларда +30…+33 даражагача кўтарилади.

Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.

Ўзгидромет прогнозига кўра, кейинчалик апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражадан +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +13…+18 даражадан +23…+28 даражагача, республика жанубида +30…+33 даражагача ўзгариб туради.

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

984
0