Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Э.Д. бошқарувидаги Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Н.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кўчириш натижасида, юклар орасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 603 млн сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.