• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 30 марта 2022

Марказий Банк “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган эсдалик тангаларини сотувга чиқарди

Олтин ва кумуш тангаларни бугундан бошлаб тижорат банклари филиалларида харид қилиш мумкин.

1117
0
Марказий банк

“Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган Марказий банкнинг олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 30 мартидан бошлаб “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади.

Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

1117
0