Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар беришича, Зангиота туман ҳокимияти мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарига ЖКнинг 167 (Ўзлаштириш ёки растра йшли билан талон-торож қилиш), 205 ва 209-моддалари билан айблов эълон қилиниб, сиртдан "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.
Маълумот учун, Ж.У. жорий йилнинг 10 январь куни туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитали қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори имзоланган.