Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида жойлашган LED-экранида порнографик видео акс этган видео тарқалди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат бўйича тезкорлик билан LED-экран ўчирилди.
Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Бу ҳақида батафсил маълумот берилади.