• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2022

Самарқанд ва Сурхондарёдан Тожикистонга автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Биринчи рейслар 2 апрель куни Душанбедан Денов ва Термизга ҳамда Пенжикентдан Самарқандга амалга оширилади.

1081
0

Тожикистоннинг «Холдинг Азия Гурпп Таджикистан» корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба - синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

Душанбе – Термиз йўналишида қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.

1081
0