• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 апреля 2022

2023 йилдан бошлаб фуқароларни шахсига аниқлик киритиш учун ИИБга олиб борилмайди — қонун лойиҳа

ИИО патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида Вазирлар маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

2445
0
UzNews.uz

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органларида босқичма-босқич Е-patrul тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ва барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, патруль-пост хизмати ходимлари фаолияти "бодикамера"дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилсин.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар содир этишда гумон қилинаётган фуқаролар ва бошқа шубҳали шахсларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Е-patrul тизимидан фойдаланиш тартиби;

патруль-пост хизмати ходимлари ҳаракатларини қайд этувчи техник воситалардан фойдаланиш тартиби;

Бодикамералар орқали қайд этилган маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;

Е-patrul тизимидан фойдаланишда ходимнинг мажбуриятлари.

2445
0