• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 апреля 2022

Самарқандда боғча боласи калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Боланинг онаси фарзандини боғча тарбиячиси калтаклаганини айтиб мурожаат қилганди. Экспертиза болада жароҳат топилмаганлиги кўрсатди.

1041
0

Аввалроқ, Самарқанддаги "BABY LAND" хусусий боғчасида тарбияланувчи калтаклангани айтилгани шундан сўнг, ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди. 

Самарқанд ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, РСТЭИАМ Самарқанд филиалининг 2022 йил 04 апрель кунидаги судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, суд тиббий текшируви вақтида вояга етмаган У.Ф.нинг танасида бирон-бир тан жароҳатлари топилмаганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра, мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқлиги сабабли, 2022 йил 4 апрель куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

1041
0