• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 2022

Март ойида Россиядан 50 минг нафар меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтди

Мигрантларнинг 40 фоизи ишсиз қолгани ва рубль курсининг беқарорлиги туфайли ватанига қайтган.

662
0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусовнинг маълум қилишича, 2022 йилнинг биринчи чорагида 193 минг нафар меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтиб келган.Шулардан 133 минг нафари Россиядан келган. Шундан 50 минг нафари март ойида қайтган.

Солиштириш учун 2021 йилда 502 минг меҳнат мигранти Ўзбекистонга қайтган, шунинг 280 минг нафари Россиядан келганлардир.

Ташқи меҳнат миграцияси ўтказган сўровномага кўра, Қатнашувчиларнинг 15 фоизи ишини йўқотганлиги, 25 фоизи валюта курсининг беқарорлиги сабаб қайтмоқчилигини маълум қилган.

Иштирокчиларнинг 24 фоизи қайтишнинг уларга қизиғи йўқлиги, ҳозирги пайтда ишлаётгани, агар иш жойини йўқотса, қайтиш ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлигини, 36 фоиз фуқаро эса Ўзбекистонга қайтмаслигини, уларнинг шартномаси борлиги ва иш жойини ўзгартириш нияти йўқлигини билдирган. 

662
0