• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 апреля 2022

Экспорт қилувчи маҳаллий корхоналарнинг айрим харажатлари 70 фоизгача қоплаб берилади — президент фармони

Ҳужжатга кўра, субсидиялар, жумладан, транспорт харажатларининг 70 фоизигача, ёш тадбиркорларга кредитлар ва бошқалар ажратилади.

1024
0
president.uz

"Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони имзоланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2023 йил 1 апрелга қадар маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилади.

Экспорт қилишда ташиш харажатларини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиладиган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар рўйхатини тасдиқласин ва унинг Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона порталида эълон қилиб борилади.

“Божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашни тақиқловчи тартиб бекор қилинади.

Келтирилишича, ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёш тадбиркорларга 500 минг АҚШ долларигача кредитлар ажратилади.

1024
0