Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида аввалдан кузатувга олинган шахс 181 карат “ёқут” тошларини 250 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Экспертизадан сўнг, бу тошлар синтетик тош эканлиги маълум бўлди.
Сурхондарёдаги “Айритом” чегара божхона постида эса 118 млн сўмлик қимматбаҳо ва сунъий тошларни яширинча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари, Фарғона аэропортида 1 кг 120 гр оғирликдаги 239 дона тилла тақинчоқларни ноқонуний равишда олиб кириш учун самолётдаги йўловчиларга тарқатган шахснинг қилмиши фош бўлди.