• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 апреля 2022

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси 12 фоизгача пасайтирилади

Ушбу чора жорий йилнинг 1 майидан кучга киради. Президент тегишли фармонга имзо қўйди.

1431
0

Чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси пасайтирилади. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).

Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.

Бундан ташқари, хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг АҚШ долларидан 300 минг АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилди.

1431
0