8 апрель куни Ўзбекистон Украинанинг Карпаторти вилоятига дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 34 тоннали инсонпарварлик ёрдами жўнатди.
Вилоят раҳбари Виктор Никитанинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳамкорларга дори-дармон, якка тартибда тиббий ёрдам кўрсатиш қутилари, узоқ муддат сақлаш учун озиқ-овқат ва бошқалар топширилди.
“Юк самолётда етиб келди, кейин Транскарпатияга етказилди. Бу биз ҳарбий ҳолат шароитида қисқа муддатда йўлга қўйган логистика самарадорлигини яна бир бор исботлайди. Гуманитар ёрдам зудлик билан “қайноқ нуқталарга" жўнатилади", - дейилади хабарда.
Виктор Микита Ўзбекистон ҳукуматига кўрсатаётган ёрдами, Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкога мувофиқлаштириш ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.