• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 апреля 2022

Тошкентда Mercedes-Benz'да "дрифт" кўрсатган ҳайдовчи жазоланди — видео

Йўлнинг қатнов қисмида қўпол равишда қоидани бузиб, машинани бошқарган 24 ёшли ҳайдовчига чора кўрилди.

963
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Mercedes Benz E 200 русумли (давлат рақам белгиси 01 W 210 QB) автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда “дрифт” қилаётганини акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳуқуқбузарлик Олмазор тумани Талабалар кўчасида юқоридаги автоуловни ишончнома асосида бошқарган 24 ёшли Х.М. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Х.М.га нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

963
0