• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 апреля 2022

Тошкентда икки йўловчи автобус пойга ўйнаши сабаб ЙТҲ содир бўлди

"Пойгачиларнинг" бири Lacetti билан тўқнашди.

1377
0

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:30 атрофида "2-Автобус саройи" филиали ҳайдовчиси Х.У ISUZU автобусни 199-йўналишда Қибрай шаҳри Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Lacetti русумли енгил автомобиль билан тўқнашув содир қилган.

Тўқнашув натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда, ҳайдовчи Х.У "2-Автобус саройи" филиали ҳайдовчиси А.Ф бошқарувидаги ISUZU русумли сарой рақами 245-бўлган 198-сонли автобус йўналиши билан ўзаро пойга ўйнаганлиги аниқланди.

Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйганликлари учун ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаганлиги натижасида ЙТҲ содир этганликлари учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилади.

1377
0