2022 йилнинг январь-март ойларида энерго тизми корхоналари, давлат ташкилотларида ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 221 та ҳолат аниқланди. Бунинг натижасида энерго таъминот корхоналари томонидан жами 40,3 млрд сўм зарар етказилди.
Қайд этилишича, шу вақтга қадар текширувларда ноқонуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 2191 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 14 та бригаданинг иши тўхтатилди.
Бундан ташқари, 277 та истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 12,8 млн кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида, тизимга 5,7 млрд сўмга зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, ва Тошкент вилоятларида аниқланди.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.