• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 апреля 2022

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш киритилди.

956
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан, “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

— 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

— 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

— 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

956
0