• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2022

"Сизга 10 кун муҳлат" — пойтахт ҳокими шаҳар йўлларидаги барча чуқурчаларни тўғирлаш бўйича топшириқ берди

Ҳокимнинг айтишича, бирорта "яма" қолмаслиги керак. 10 кундан ўтиб кетса кечирилмайди.

906
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев масъулларга 10 кун муддатда шаҳардаги барча асосий йўллардаги таъмирлаш бўйича топшириқ берди.

"Тушунаман, иш кўп, шаҳар кичик эмас. Аммо, керак бўлса, кечқурун ишлайсиз. Шунингдек, ички ишлар органлари, ЙПХ ходимларидан таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар бўйлаб қулай ҳаракатланишни таъминлашни сўрайман. 10 кундан ўтиб кетса кечирилмайди. Бирорта чуқурлик қолмаслиги керак. Сифатсиз қабул қилмаймиз ”, - деди Ортиқхўжаев.

Шу тариқа, шаҳарнинг барча ҳокимликлари, барча ваколатли идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда шаҳарнинг барча асосий йўлларини таъмирлаш бўйича топшириқ берилди. Бунинг учун ҳам шаҳар хизматлари, ҳам хусусий компанияларнинг ускуналари жалб қилиниши керак.

906
0