• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 15 апреля 2022

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини +35 даражагача бўлган ҳароратда ўтказишади

Шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.

1244
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +28...+33 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлишида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, шунингдек момақалдироқ бўлиши мумкин.

Чўл ҳудудларда ва шимолда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари +14...+19 даражани, кундуз кунлари +30...+35 даражани ташкил етади, бу меъёрий қийматлардан 6-8 даража юқори бўлади.

1244
0