• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 апреля 2022

Москвада таъмирланаётган бино томи қулаши оқибатида ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган яна бир ўзбекистонлик меҳнат мигранти шифохонага ётқизилган.

1013
0
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Москва шаҳридаги Бригадирск кўчасидаги бинолардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида бинонинг томи қулаб тушди, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хабарда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида аниқланишича, таъмирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг бири Э.Н. ҳалок бўлган ва яна бир нафари М.Х. шифохонага ётқизилган.

Ҳозирги вақтда вафот этган ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг жасадини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

1013
0